07 January 2011
04:36 - Терроризм балоси билан боши қотган Покистон Оролни асраш билан шуғулланармиш
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг “Жаҳон” ахборот агентлиги фақат рус тилида тарқатган хабарга қараганда, Покистонда “Оролни қутқариш, Марказий Осиё ва Қозоғистондаги худудлараро дарёларнинг сувидан самарали фойдаланиш” бўйича Ишчи гуруҳи тузилибди. Бу тадбирнинг ташаббусчиси - сув ва энергетик заҳиралар бўйича эксперт Аршад Ҳамид Аббосий
эмиш. Покистон Исломий Жумҳуриятининг ҳокимияти қошидаги Планлаштириш ва Бошқариш Институтининг собиқ директори бўлган бу одам, кўринишидан, Ўзбекистоннинг бу мамлакатдаги элчихонаси ҳомийлигида ўз номини сақлаб қолиш учн бу авантюрага бош урган. Чунки, террор билан курашишни эплай олмаётган Покистонда кимдир Орол денгизи муаммолари билан шуғулланиши мумкинлига ҳеч ким ишонмайди.

Энди покистонлик лўттибоз Аршад Ҳамид Аббосий ўзбекларнинг пулига масхарабозлик билан шуғуланиб юради.