07 January 2011
03:49 -
Мамлакатимизда 3 минг тонна асал етиштирилди, “Эрк” партиясининг 53-54-чилари қарсак чаладими?
Ўзбекистон режими томонидан яратилган, аммо ўзини мустақил деб атайдиган нашрларнинг хабарига кўра, ўтган йили мамлактимизда 3 мин тонна асал етиштирилибди. 2009 йилда 1,5 минг тонна асал етиштирилгани ҳисобга олинса, президент Ислом Карим раҳнамолигида асаларичилик соҳасида икки баравар юқори кўтарилибмиз. Оқишга сазовор воқеача.
Бу ғалабага қарсак чалаётганлар ичида “Эрк” партиясининг 53-54-чилар фракцияси аъзолари борлигига шубҳа йўқ. Агар, шундайлар қолган бўлса, табиий.
Бу шунчаки киноя эмас. Маълумки, “Эрк” партияси 1994-95 йиллари Туркияда шу номдаги газетасининг бир неча сонини чиқарган ва улардан бирида партиянинг янги Дастури лойиҳаси эълон қилинган эди. Унда айтилишича, “Эрк” партияси Ўзбекистонда асаларичиликни ривожлантиришни иқтисод соҳасидаги асосий вазифаларидан бири, деб ҳисоблайди.
“Ҳаракат” журнали эркчиларнинг бундай оламшумул мақсадларини роса аския қилганидан кейин, бу хабар ниҳоят Ўзбекистон раҳбарларига ҳам етиб борган, шекилли, улар бир йил ичида асал ишлаб чиқариш ҳажмини икки баробар орттириб, катта рекорд ўрнатишибди.
“Эрк” партияси аъзоларининг аосий қисмини ташкил қилувчи қашқадарёликлар Самад Мурод бошчилигида партия ичида раҳбарликни қўлга олганларидан кейин ҳам, 53-54 лақаби билан танилиб қолган Салой Мадамин ҳалигача шу номга эгалик қилишга ҳаракат қилади. Атрофида 5-6 киши ҳам бор. Бугун улар ўзларининг ғоялари асосида Ўзбекистонда асаларичилик ривожланаётгани боис қадаҳлар кўтаришса ажаб эмас.