06 January 2011
03:14 -
Нурсултон Назарбойнинг президентлик ваколатлари узатилишини истаганлардан миллионлаб имзолар тўпланган
Ўтган йилнинг 25 декабридаги хабаримизда Қозоғистонда Нурсултон Назарбойнинг президентлик ваколатларини 2020 йилгача узатиш мақсади билан умумхалқ рефрендуми ўтказиш бўйича Ташаббус гуруҳи тузилгани ва бу гуруҳ 200 минг кишининг имзосини тўплаши кераклигини билдиргандик. Бу мамлакатнинг расмий давлат агентлиги бўлмиш Казинформнинг билдиришича, бугунга қадар яшин тезлигида 2 млн 590 минг кишининг имзоси тўпланибди. Энг кўп имзо тўплаган ҳудудлар – Шарқий Қозоғистон, Олмаота ва Қарағанда вилоятлари.
Буни ҳам қўйиб туринг, шунча имзонинг ҳақиқийлиги адлия органлари тарафидан текширилиб ҳам бўлибди. Имзо тўплаш давом этар экан.
Буни ҳам қўйиб туринг, шунча имзонинг ҳақиқийлиги адлия органлари тарафидан текширилиб ҳам бўлибди. Имзо тўплаш давом этар экан.