04 January 2011
04:07 -
Ўзбеклар янги йилни СМСлашиб ўтказди
Мамлакатдаги “Билайн” мобил алоқа операторининг таъкилашича, янги йил кечасида фақатгина шу компания абонентларининг ўзи 10 миллионта СМС хабарлар жўнатибди. СМСлар асосан табрик ва қутловлардан иборат эканини тахминлаш мумкин бўлган мазкур ҳолат ўзбекона меҳр-оқибатнинг электрон формага кираётганини кўрсатмоқда. Мамлакатда “Билайн”дан ҳам каттароқ мобил компаниялари борлигини ҳисобга олсак, СМС хабарлар сони ҳар киши бошидан ошиб кетади.
“Билайн”чиларнинг мақтанишича, ҳар бир СМС-хабар 1 та янги йил откриткасининг ўрнини босганини ҳисобга олсак, компания шу куннинг ўзида 100 тоннадан ортиқ қоғозни тежаб қолибди. Бу дегани 5000 та дарахтни омон қолди, деганидир.