29 December 2010
00:22 -
Сирдарёлик “диверсант”ларнинг иши апеллация босқичида кўрила бошлади
Шу йилнинг 9 декабрида жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти суди Темур Фатхуддинов, Ҳусниддин Равшанов, Қаҳрамон Худойназаров, Баҳром Меҳмонқулов, Фарҳод Исматуллаев, Анваржон Усмонов, Нуриддин Тўлаганов, Аҳмад Салиев, Илҳом Мўминов ҳамда Давроншоҳ Маҳмадиевлардан иборат 10 кишини қўпорувчи, деб топган ҳамда уларга нисбатан 7 йилдан 12 йилга қадар қамоқ жазолари белгилаганди. Бу ҳақдаги хабарларимизга “Эзгулик” жамиятининг бугун тарқатган 41-сонли релизи бирмунча ойдинлик киритди.
Маълум бўлишича, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси ва Транспорт ИИБ тергов бошқармаси илгари сурган иддаога кўра, қўпорувчиликда айбланган 10 нафар шахс «Оқ-олтин - Бахт» темир йўл бекатлари оралиғининг 3469 километри 2-пикетига боришиб, темир йул рельсларининг 23 дона клемной больтлари, М-22 русумли гайкаларини, 23 дона шайбасини ҳамда рельсларни бир-бири билан улаб турувчи 4 дона накладкаларни 25000 сўм (13 АҚШ доллари атрофида — Ҳаракат) ечмоқчи бўлишган. Бироқ мазкур ҳолатда темирйўлчилар келиб қолиб, қўпорувчилар воқеа жойидан қочиб кетишган. Темирйўлчилар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар бергач, ҳодиса иштирокчиларидан бири рельслар устига “Шпални суғурмадим, ноҳақ қон тўкилмасин, қонхўр облпрокурор, сенга 7 кун вақт” деган таҳдидомуз сўзларни ёзиб қолдирган.
Судланувчиларнинг ота-оналарга кўра, дастлабки тегров ва суриштирувлар даврида Тошкент Темир йўл прокуратураси терговчилари қўпорувчиликда айбланган шахсларга нисбатан ноинсоний қийноқлар қўллаган: айбланувчилар оч қолдирилиб, уларга нисбатан оғир тан жароҳатлари етказилган. Ғайритабиий қийноқ усуллари қўлланилиб, орқа чиқарув тешигига дубинка тиқиш, ҳимоя ҳуқуқидан маҳрум қилиш, қўрқитиш, бир-бирига гиж-гижлаш, оиласи билан таҳдид солиш, руҳий азоб сингари қийноқлар билан зўраки иқрорликлар олинган. Бу ҳақда тиббий хулосалар ҳам мавжуд экан.
Ишни яқиндан ўрганган Халқаро инсон ҳуқуқлари қўмитаси фаоли Турсунбек Тўразоданинг фикрича, Гулистон темир йўл бекати ходими Исмат Тиркашов айнан шу соҳадаги талон-тарожликлар учун судланиб, жазо муддатини ўтаб чиққан ва орган ходимларига бир-бирларини яхши танимайдиган 10 кишининг рўйхатини тузишда кўмаклашган.
Жамиятнинг жиноят ишига қиёслаш учун келтирган маълумотига кўра, маҳаллий фуқаро А.Пардаев темир йўлда содир этган жинояти учун талон-тарожликда айбланган, у Бекобод темирйўл бекатидаги 11 околоткани ўзлаштирган. Фуқаро Х.Қодирқулов эса Ховос темир йўл масофаси корхонасида бошлиқ лавозимида ишлаб, металлом, стрелка, рельс ва бошқа моддий товар бойликларни ўзлаштирган. Унинг жинояти ҳам талон-тарожлик билан малакаланган. Ховос транспорт прокуратурасининг мазкур маълумоти ҳали темир йўл ашёларини ечишга улгурмаган 10 нафар шахснинг ҳаракати қўпорувчилик сифатида баҳолангани ортида ғаразли масадлар борлигини кўрсатмоқда. Қолаверса, процессуал қонунчиликка кўра, қўпроувчиликнинг ҳар қандай тури МХХ органи томонидан тергов қилиниши лозим экан.
Бугун жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти суди ана шу жиноят ишини апеллация босқичида муҳокама қилишни бошлабди. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Транспорт милицияси ва прокуратурасининг содир этган қонунбузарликларини кескин қоралаган.
Релизнинг тўла матнини жамиятнинг расмий веб сайтида ўқийсиз — www.ezgulik.org