28 December 2010
23:40 - Ўзбекистон Хитой режимига табиий газ етказиб беради
Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги элчиси Юй Хунцзюннинг матбуотчиларга билдиришича, яқин орада Ўзбекистон мазкур мамлакатга табиий газ етказиб беришга бошлайди. “Туркманистон – Ўзбекистон – Қозоғистон – Хитой” табиий газ лойиҳаси доирасидаги мазкур шериклик туфайли хитойликлар 10 миллиард куб метр газимизни истеъмол қилишади.

Иқтисодий интеграциянинг ривожлангани яхши, аммо 1833 километрни ташкил этадиган қувурдан оқиб ўтадиган газ туфайли Хитой режими билан сиёсий алоқаларнинг кучайиши хавотирли. Ҳар ҳолда, дейди мухбиримиз, Хитой бугунги кунда ғайри демократиявий қиёфасига эга қўрқинчли давлатдир.