28 December 2010
22:35 - Ислом Карим Ўшда ўзбекларнинг қирғин қилиниши кунларида жим тургани учун қирғизларнинг Давлат мукофотига сазовор бўлиши мумкинми?
Табиий, “Озодлик” радиосининг шу йилнинг ёзида Ўшда содир этилган ўзбеклар геноцидини ўрганиш учун тузилган Қирғизистон мустақил миллий комиссияси президент Ислом Каримни Қирғизистон давлат мукофотига тавсия этибди, деган хабарига ишониш қийин. Қолаверса, “сариқ матбуот” айланган бу радионинг ўзбек хизиатидан жиддий хабар кутиб ҳам бўлмайди.

Радио бу хабарни миллий комиссия эксперти Табилди Акеровга асосланиб бергани ҳам ҳеч нарсани ўзгартирмайди.

Аслида, Ўш воқеаларидаги қирғиз миллатчиларининг қонхўрлигига лоқайд қараб, феълан ўзбек миллатига хоинлик қилган Ислом Каримни қирғизлар тақдирласа, улар ўз дўстларини фош қилишда ўзбекларга ёрдам берган бўлардилар, дейди “Ҳаракат”нинг эксперти.