26 December 2010
21:00 -
Украинанинг зарғалдоқчи собиқ Ички ишлар вазири ушланди
Бугун Украина Хавфсизлик Хизматининг ходимлари собиқ Ички ишлар вазири Юрий Луценкони ўз уйи олдида ити билан айланиб юбрган пайтда ушлаб, номаълум томонга олиб кетдилар, деб хабар беради УНИАН агентлиги, воқеанинг гувоҳларига асосланиб.
Маълумки, зарғалдоқ инқилобининг кўзга кўринган иштирокчиларидан бири бўлган Юрий Луценко зарғалдоқ инқилобининг лидерлари Виктор Юшченко ва Юлия Тимошенко президент ва бош вазир бўлган пайтларда Ички ишлар вазири вазифасини бажарган эди. У Юшченко лидерлигидаги “Бизнинг Украина ва Халқ мудофааси” коалициясининг аъзоси, “Халқ Мудофаaси” ҳаракатининг раҳбари бўлган.
Кейинчалик, Юшченко ва Тимошенконинг оралари бузилган пайтда, Юрий Луценко ўз бош вазири Тимошенко томонга ўтди ва зарғалдоқчиларнинг яна ҳам парчаланишига ўзига яраша ҳисса қўшди.
Шу йил бошидаги президент сайловида зарғалдоқчиларнинг рақиби Виктор Янукович ғалаба қозонгач, ҳали ҳам тарқоқ бўлган зарғалдоқчилар мухолифатга ўтдилар. Янги ҳокимият Юлия Тимошенко, Юрий Луценко ва яна бир қатор зарғалдоқ ҳукуматининг аъзолари устидан жиноий ишлар очиб, уларни сиёсий саҳнадан йўқ қилиш учун ҳаракат қилмоқда.
Янукович қилаётган ишлар қораланиши керак, аммо, зарғалдоқчиларнинг бу аҳволга тушишларига ўзларининг тарқоқликлари ҳам сабабчи бўлганини унутиб бўлмайди.
Эслатиб ўтамиз, Юрий Луценко вазир этиб тайинлаган кунлари, ўша пайтда чет элга чиқиб кетиш ҳаракатида бўлиб, Киевда яшаётган “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари (ҳозир - собиқ ўринбосари) Исмоил Дадажон билан учрашган ва Украинада яшаётган ўзбек қочқинлари устидаги босимни анча юмшатган эди.