26 December 2010
04:43 - Покистонда қирқдан ошиқ одамнинг ўлимига маъсулиятни Толибон олди
Толибоннинг Покистон қаноти Халқаро ташкилотларинг инсонпарварлик ёрдамини олиш учун навбатда турган оддий одамларга қарши ўлимчи террористнинг ҳужуми ва натижада 43 кишининг ўлими билан тугаган воқеа учун маъсулиятни ўз бўйнига олди, деб хабар беради Associated Press агентлиги.

Ҳозир аниқлаштирилган хабарларга кўра, ўлимчи-террорист паранжига ўралган аёл экан. У аввал навбатда турган одамлар устига иккита граната отган, сўнгра ўзидаги “шаҳид белбоғини” портлатган.

Ислом фанатиклари тарафидан етиштирилган бу аёл аслида нима иш қилаётганини ҳам тушунмаган бўлса ажаб эмас. Тезроқ жаннатга тушиш ниятида 43 бегуноҳ мусулмонни ўлдирган аёл ўзига дўзахдан жой тайёрлади, шекилли.