25 December 2010
13:10 -
Ўзбекча стриптизлар ёки ББС меҳмони, қўшиқчи Озода Нурсаидова нимага “запрет”да?
ББСнинг ўзбек хизмати ўзига ўхшаган тутурқсиз одамлар билан суҳбатлар қилиш одати чиқарганини билмаганлар билиб қўйгани яхши. Тўғри, ББСнинг машҳур номига учиб, аммо радионинг ўзбек хизмати Ўзбекистон МХХсининг назорати остидаги саводсиз ходимлардан иборатлигини билмаган туппа-тузук шахслар ҳам суҳбатларда қатнашиб қолишади. Уларни тушуниш ёки кечириш мумкиндир. Масалан, Муножат Йўлчиева ва Шавкат Абдусаломовни.
Яқинда бу радио тарафидан суҳбатга чақирилганлар орасида таниқли қўшиқчи Озода Нурсаидова ҳам пайдо бўлибди. У суҳбат чоғида урғуни Ўзбекистонда “запрет” қилинган санъаткорларга берар экан, ўзи ҳам ўшалар қаторида эканлиги қайта-қайта такрорлабди. Бундан ҳам муҳими, ўзининг “запрет”га тушиш сабабини билмаслигини урғулабди.
Ваҳоланки, “Ҳаракат” сайтининг 2005 йил 13 февралдаги хабарида Озода Нурсаидова ва Шохсанам Қиличева каби санъаткорлар кичик доираларда стриптиз қилшни одат қилганлари, ёки, энг камида, бир марта қилган стриптизлари овоза бўли кетгани айтилади. Билмаганлар учун билдириш лозимки, стриптиз – кабаре ва ресторан каби жойларда аёлларнинг рақс қилиб, секин-аста қип-яланғоч бўлгунга қадар ечинишларидир.
Ҳозир гап бизнинг стриптизга муносабатимизда эмас, дунёнинг ҳеч бир бурчагида жиддий санъаткорлар стриптиз билан шуғулланмаслигида. Бизнинг стриптизчимиз шу ҳақиқатни билмаса, бунга ҳам бошқалар айбдорми?
Расмда: Озода Нурсаидова, ҳарҳолда, стриптиздан аввал.