25 December 2010
03:30 - Путин-Медведев жуфтининг янги ўйин: Медведев Путинга тош отдими?
Сўнгги кунларда аввал Россиянинг ҳақиқий хўжайини Владимир Путин, кейин Россининг қўғирчоқ президенти Дмитрий Медведев қўпрқ агиацион рухдаги шоу ўтказдилар. Путин “халқ билан тўғридан-тўғри мулоқот” ўйини ўйнаган бўлса, бугун Медведев учта марказий телеканалнинг бош пропагандачилари билан суҳбат ўтказди.

Путин ҳам Медведев ҳам асосан авторитар тузумни янада мустаҳкамлаш тарафдори бўлиб, жамиятни либераллаштиришга қарши эканликларини кўрсатдилар. Бунинг орасида, улар, тахмин қилиш мумкинки, аввалдан келишиб олиб, дунё қарашлари бўйича ораларида фарқ борлигини, ҳатто Медеведев президент сифатида Бош вазир Путинни танқид қилиши мумкинлигини намойиш қилишга ҳаракат қилдилар.

Масалан, Путин “халқ билан мулоқот” давомида 7-8 йилдан бери қамоқда ўтирган рус миллиардери Михаил Ходорковский устидан очилган янги жиноий иш бўйича суд жараёни ҳали битмаганига қарамасдан ўз фикрини билдириб, Ходорковскийни бу иш бўйича ҳам жиноятчи деб эълон қилган ва унинг яна узоқ йилларга қамоқдан чиқмаслигига ишонч билдирган эди.

Медеведев ҳам Ходорковский ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Путиннинг номини тилга олмасдан бўлса-да, ҳеч ким суднинг қарорисиз бировни жиноятчи деб эълон қилишга ҳаққи йўқлигини гапирди. Табиий, бу - Путинга қаратиб отилган каттагина тош деб қабул қилиниши мумкин эди.

Аслида эса, бундай эмас. Қўғирчоқ ўзини ўйнатаётган одамга тош отиши мумкин эмас. Путин ва Медведев олдиндан келишиб олиб, бу ўйинни ўйнашган. Бундай ўйинлар ҳали кўп бўлади.