24 December 2010
06:13 - Шавкат Мирзиёев Бишкекка телеграмма юборди
Аввал Президент Ислом Карим Бишкекка телеграмма юбориб, Қирғизистоннинг ноқонуний раҳбари Роза Отубоевани қутлаган бўлса, Бош вазиримиз Шавкат Мирзиёев ҳам бу мамлакатга қутлов жўнатибди. Бу галги қутлов мамлакатнинг янги ҳукумати раҳбари Алмазбек Атамбаевнинг номига йўлланган бўлиб, ҳукуматимиз раҳбари қўшни мамлакатдаги ҳамкасбини янги рутба билан табриклаган. Телеграммада бундан кейинги ўзбек-қирғиз муносабатлари конструктив характерга эга бўлиши, ҳукуматлараро муносабатларнинг истиқболларига умид қилинади.

Қирғиз оммавий ахборот воситалари тарқатаётган хабарларда айтилишича, бу хилдаги қутловлар Туркия ҳукумати раҳбари Эрдоғон, Қозоғистон Бош вазири Карим Масимовлардан ҳам олинган.