18 December 2010
04:44 - Қирғизистон Социал-демократик партияcининг раиси Алмазбек Атамбаев Бош вазир этиб тайинланди
Кутилганидек, Қирғизистон парламенти собиқ Бош вазир Алмазбек Атамбаевни қайтадан шу лавозимга тайинлади. Парламентнинг 109 аъзосидан 92 нафари унинг учун овоз берган.

Алмазбек Атамбаев президент Қурмонбек Бақиев замонида бир йилча Бош вазир вазифасини бажарган, кейин ўз ихтиёри билан истеъфога чиққанди. Энг қизиғи, у Бош вазирлиги пайтида Қурмонбек Бақиев ҳақида ҳеч қандай танқидий фикр билдирмаган.

Янги Бош вазир биринчи ташқи сафарини Россияга қилажагини билдириб, Путиннинг қўғирчоғи бўлишини очиқча кўрсатиб бўлди. У 7 апрелдаги давлат тўнтаришидан бери 2-3 марта Путин билан кўришиб келгани ҳам расмий хабарлардан маълум.