18 December 2010
04:05 - Ўрис мухолифатчилари режимбоши Путинни судга беришмоқчи, бизникилар-чи?
Россия режимининг амалдаги раҳбари Владимир Путин ўтган куни намойиш этган масхарабозлиги, тўғрироғи, омма билан телемулоқотида “Немцов, Рижков, Миловларнинг асл мақсади нима, пул ва хокимият” дея мухолифатга муносабатини очиқлаган ва уларни йўқ қилишга киришганига ишора берганди. Бугун оммавий ахборт воситаларига бу гаплари учун Путиннинг устидан маҳкамага мурожаат қилгани ҳақида гапирган мухолифатчи Борис Немцов уни туҳматчиликда айблади.

Ўзбек мухолифатига отилган таъна тошлари олдида ҳолва бўлиб қоладиган эътирофларга муносабатини изҳор этаётган ўрис мухолифатининг саъй-ҳаракати таҳсинга сазовор. Афсуски, бизнинг мухолифатчилар орасида ҳалигача Ислом Каримни судга бера оладиган (албатта жиддироқ тарзда, масхарабозлар кўп – “Ҳаракат”) мухолифатчи чиққани йўқ.