18 December 2010
03:29 - Хитойниннг бош масхарабозларидан бири Ўзбекистоннинг қўғирчоқ партиялари ҳайъатини қабул қилди
Расмий хабарга кўра, Хитой Коммунистик Партияси (ХКП) Марказий Қўмитаси Политбюросининг аъзоси Ван Ган бугун Пекинда Ўзбекистонда расман рўхатдан ўтказилган 4 партия вакилларидан иборат ҳайъатни қабул қилган.

Ван Ганни масхарабоз деб таърифлашимиз унинг ХКПдаги лавозимига боғлиқ эмас. Гап шундаки, Ван Ган Хитойда гўёки кўп партиялик борлигининг рамзи сифатида кўрсатиладиган Халқ Сиёсий Маслаҳат Кенгаши Умумхитой Комитети раисининг ўринбосаридир. Бу номи узун масхарабоз ташкилотнинг раҳбарларидан бири масхарабоз бўлмаса, масхарабоз кимдир?

Ха, айтмоқчи, Ўзбекистонлик ҳайъатнинг раҳбари - ҳозир Халқ демократик партияси деб аталадиган собиқ Ўзкомпартиянинг партламентаги фракцияси лидери Улуғбеком Вафоев экан. Ҳайъатнинг бошқа аъзолари кимлар эканлиги хабарда айтилмайди.

Хитой ва ўзбек масхарабозлари икки тарафлик сиёсий ишонч ва турли соҳаларда ҳамкорлик қилиш хусусида суҳбатлашишибди.