18 December 2010
01:57 - “Эзгулик”чилар Давлат солиқ қўмитаси вакиллари билан биргаликда рейд ўтказишди
Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги мол бозорида ўтказилган рейд натижасида йирик коррупцион халқа фош қилинди. Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси, Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси ҳамда “Эзгулик” жамиятининг вилоятдаги фаоллари томонидан ўтказилган текширувларда мамлакатимизда йирик мол бозорида бир неча ўн миллионлик нақд пул тушумлари давлат хазинасига тушмай ўзлаштириб кетилаётгани аниқланди.

Йиғилган материалларга кўра, бозор раҳбарияти ҳамда тегишли мутасадди шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.