18 December 2010
01:54 -
Гулистон Университети ректори Қаршибоев: “Менга суднинг қарори бир пул!..”
Гулистон давлат университети Агроиқтисодиёт факультети 4-курс талабаси Жавлон Тоғаев кунлик пахта нормасини бажара олмагани учун ўқишдан ҳайдалгани-ю, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаолларининг кураши билан ўқишга тиклангани ҳақида хабар қилгандик. Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон шаҳар судининг қарори билан ўқишга тикланган Жавлон барибир ўқишни давом эттира олмаяпти.
Бугун у таҳсил олаётган аудиторияга университет ректори Х. Қаршибоев кириб келди ва: “Менга суднинг қарори бир пул, чиқ йўқол” дея ўқишдан ҳайдади.
Президент Ислом Карим ўтган йили олий таълим соҳасда содир этилаётган қонунбузарлик ва коррпуция учун бу соҳа вазирини ишдан четлатган, бу истъефо олий таълим муассасалари раҳбарларига бирмунча сабоқ бўлганди. Қонунга қарши бораётган Қаршибоевнинг ишонган тоғи бор шекилли, собиқ вазирнинг ҳоли бошига тушишини ўйламаётир. Ёки унинг фикрича Қаршибоевлар ҳаммага қарши бороладими?