17 December 2010
00:44 - Жондор туманининг ҳақпарварлари ҳуқуқбузарга айлантирилмоқда
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг бугун тарқатган 38-сонли релизида хабар қилинишича, шу йилнинг 30 ноябрида Бухоро вилоятининг Жондор тумани Ойтуғди қишлоғида ер участкалари ҳоким томонидан тортиб олингач, норозилик изҳор этган 300 нафар шахснинг 10 нафарига нисбатан кеча маъмурий тартибда иш қўзғатилган. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 183-моддаси (Майда безорилик) билан жавобгарликка тортилган қишлоқ одамлари ҳақларини талаб қилгани учун жарима тўлаши ёки 15 суткагача қамоқда ўтириши мумкин.