17 December 2010
00:58 - “Ўзбекнаво” бирлашмаси тақиқ остидаги санъаткорларга пўписа қилди
Турли сабаблар билан лицензиядан маҳрум қилинган 9 нафар машҳур санъаткорга “Ўзбекнаво” гастрол концерт бирлашмасининг таҳдидомуз эълонлари ўқиб эшиттирилди. Эълонга кўра, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҳамда “Ўзбекнаво” ГКБ томонидан ўтказилган рейдларда мазкур санъаткорларнинг ресторанлар, хусусий уйлар, каҳвахоналар ва барларда ўтказиладиган тўйларда, юбилей ва бошқа тантаналарда иштирок этаётгани (албатта, санъаткор сифатида - “Ҳаракат”) маълум бўлган. Агар санъаткорлар эсини йиғиб олмаса, уларни маъмурий ва жиноий чоралар кутади.

Мана “запрет”даги санъаткорлар рўйхати:

Лола Аҳмедова - хонанда, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист
Обид Асомов - сўз устаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист
Зуҳра Ашурова - актриса, суҳандон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист
Фатхулла Маъсудов - актёр, суҳандон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист
Рихситилла Абдуллаев - актёр, суҳандон
Шукурилло Исроилов - сўз устаси
Ботир Имомхўжаев - актёр, суҳандон
Шуҳрат Нуралиев - актёр, суҳандон
Шоҳруҳ Йўлдошев - хонанда