03 December 2010
07:13 -
ЕХҲТ саммити, балки, охирги саммити ниҳоят тугади

Гуржиларнинг Грузия-Online сайтига кўра, якуний ҳужжат матнини мувофиқлаштириш жараёнида асосий муаммо Гуржистон масаласи бўлган эмиш. Аммо, Қозоғистонда тарқатилган хабарда бу ҳақда ҳеч нарса дейилмаган.
Нурсултон Назарбой 1999 йилдан бери илк дафо қабул қилинган ЕХҲТ саммити декларациясида бу ташкилотнинг ҳамма принципларини ҳаётга жорий этиш борасида келишилганини гапирган. Бунга ишониш қийин. Чунки, ЕХҲТнинг асосий принципларидан биринчиси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлган эди. Ҳозир эса, ЕХҲТга кирувчи собиқ совет жумҳуриятларининг кўпчилигида, жумладан, Қозоғистонда, инсон ҳуқуқларини поймол қилиш оммавий ҳолга айланган. Остонадаги саммитда 2005 йили Андижонда, шу йилнинг июнида Қирғизистон жанубида бўлган қонли воқеаларга баҳо ҳам берилмаганининг ўзи ҳам саммит ҳақида салбий таассурот қолдиради.
Остонадаги саммит ЕХҲТнинг сўнгги буюк анжумани сифатида тарихга кирса ажаб эмас.