03 December 2010
02:24 -
Ҳиллари Клинтон Тошкентда аввал президент Ислом Карим, кейин фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашди
Бугун АҚШнинг Ўзбекистондаги элчилиги биносида фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашишни улар орасида суратга тушишдан бошлаган АҚШ Давлат Котиби Ҳиллари Клинтон тўғри Оқсаройдан келаётгани, Президент Ислом Карим билан барча масалаларда музокаралар олиб борганини таъкидлади. Давлат Котибининг ёрдамчилари Майкл Познер ҳамда Роберт Блейк музокаралар доирасидаги мавзуларга изоҳ бераркан, АҚШ делегацияси учрашувда сўз эркинлиги, инсон ҳуқуқлари масалаларига урғу берганини таъкидлашди.
Фуқаролик жамияти вакилларининг 20 кишидан иборат гуруҳи орасида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти вакили Абдураҳмон Ташанов, Эксперт Ишчи Гуруҳи координатори Суҳроб Исмоилов, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти вакили Бахтиёр Ҳамро, Мустақил Ҳуқуқ Ҳимоячилари Ташаббус Гуруҳи раҳбари Суръат Икромов ҳамда бошқа ноҳукумат ташкилотлари вакиллари бор эди. Табиий, бу "бошқа ноҳукумат ташкилотлари" феълан ҳукуматнинг назорати остида фаолият олиб борадиган ташкилотлардир.
Учрашув ёпиқ тартибда ўтгани боис матбуотга кўтарилган масалалар бўйича умумий маълумотлар тарқатиш тавсия этилди. Шу боисдан ҳам таъкидлаш керакки, учрашувда Клинтон хоним сиёсий маҳбусларнинг озод қилиниши, диний ва сиёсий эркинликлар масалалари бўйича ҳуқуқ ҳимоячиларининг мулоҳазаларини эшитди.
Расмий оммавий ахборот воситаларига кўра, Ҳиллари Клинтон бошчилигидаги делегация Оқсаройда қабул қилиниб, уни Ислом Карим етакчилигидаги Ташқи ишлар вазири Владимир Норов, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазири Элёр Ғаниевдан иборат мезбонлар гуруҳи қарши олди. Музокараларда Тошкент ва Вашингтон ўртасидаги алоқаларни кучайтириш, ўзиро ҳамкорлик ришталарини мустаҳкамлашга оид масалалар муҳокама этилган. Расмий хабарлар ана шу хилдаги бирмунча умумий маълумотлардан иборатдир.
АҚШ Давлат котиби Ташқи ишлар вазирлигининг қабуллар уйида Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Рустам Азимов билан Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида илмий-техникавий ҳамкорликка оид Меморандумни имзолаган.
АҚШ делегацияси соат 21 лар атрофида Тошкентдан Баҳрайн мамлакатига учиб кетди, дейди мухбиримиз.