01 December 2010
01:58 - Ўзбекистонда Жаҳон банкининг янги вакили иш бошлади
Жаҳон банкининг Ўзбекистон ваколатхонасида янги директор иш бошлади: япон миллатига мансуб Такуя Камата мазкур молия муассасасида 1990 йилдан бери турли лавозимларда ишлаб келган. Менталитетига кўра, сиёсат ва инсон ҳуқуқлари масалаларига ортиқча эътибор қаратмайдиган шарқлик молиячилар фаолияти Ўзбекистон ҳукуматига ҳам маъқул бўлса керакки, молия муассасаси янги мутасаддисининг фаолияти бошланмасидан аввал вақтли матбуот у ҳақда ёзишга бошлади.