01 December 2010
01:08 - Тошкентдаги энг катта ҳаммом бузиб ташланди
Сўнгги икки кун мобайнида пойтахтнинг Абай кўчасида жойлашган ҳаммом, яъни “Садоқат-Комилжон” озодалик уйи бузиб ташланди. Йирик стратегик иншоот бўлган ҳаммомнинг бузилишидан кўпчилик норози, бироқ уларнинг норозилиги ўзларининг кайфияти бузилишидан нарига ўтмаяпти. Мазкур вайронгарчилик бошида турган Ўзбекистон Давлат Солиқ қўмитаси Президент фармойиши билан озодалик уйи эгаларига берилган ерни тортиб олди ва ўзи учун меҳмонхона бунёд қилмоқчи.