25 November 2010
23:04 - Ҳамюртимиз Равшан Эрматов - учинчи марта Осиёнинг энг яхши ҳаками!
Бугун Осиё футбол конфедерецияси томонидан ҳамюртимиз, футбол ҳаками Равшан Эрматовга энг яхши рефери, деб топилди. Ўтган йили футбол бўйича жаҳон чемпионатининг бир қанча ўйинларини бошқариб, ўзига хос шов-шувлар ясаган 33 яшар ҳамюртимиз мамлакатимиз тарихига энг муваффақиятли ҳакам номи билан кирди. У Осиё футбол конфедерацияси таснифида 9,02 баллга эга бўлган. Ундан кейинги ўринни 8,88 балл билан Юичи Нишимура, саудиялик Халил Аль-Ҳамди эса (8,8 бал) учинчи ўринни эгаллаган.