24 November 2010
21:12 - “Жаслиқ” дўзахининг бошлиғи ўзгарди
Расмий хабарлардан маълумки, Ўзбекистонда ҳамма нарса президент Ислом Каримнинг ташаббуси билан, унинг лойиҳалари асосида ва унинг раҳнамолигида яратилади. Маъшумлиги билан дунёга машҳур бўлиб кетган Жаслиқ концлагери бундан мустасно дейишга ҳеч қандай асос йўқ.

Раҳбари феълан Ислом Каримнинг ўзи бўлган 64/71 сонли “Жаслиқ” колониясининг бошлиғи полковник Бердиевни, Мустақил Ҳуқуқ Ҳимоячилари Ташаббус Гуруҳининг хабарига кўра, мунтазам қийноқлар остидаги маҳкумлар ғазабидан қутқариш ниятида, Қорақалпоғистон Ички ишлар вазирлигига ишга ўтказишган. Унинг ўрнига Кенжаев исмли шахс тайинланган.

Ислом Каримнинг мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш лойиҳаси ишга тушди, шекилли.