24 November 2010
19:32 - Дмитрий Медведев Россиянинг сиёсий саҳнасида турғунлик элементлари борлигини тан олиши жиддийми? Ислом Каримнинг нутқичи?
Бугун рус ахборот воситалари Россия президенти Дмитрий Медведеавнинг шахсий сайти орқали билдирган фикрларини муҳокама қилмоқда.

Дмитрий Медведев, хусусан, шундай ёзади:

“Биз нима қилмоқчимиз?Биз ўз сиёсий системамизни адолатлироқ қилмоқчимиз. Мослашувчироқ, динамикроқ, ўзгариш ва ривожланиш учун очиқроқ қилмоқчимиз. У сайловчиларимизнинг ишончини қозониши керак. Сир эмаски, маълум муддатдан бери бизнинг сиёсий ҳаётимизда турғунлик симптомлари пайдо бўла бошлади, барқарорлик стагнация факторига айланиш хавфи туғилди. Бундай фактор ҳукумрон партия учун ҳам мухолифат кучлари учун ҳам ўлим йўлидир. Агар мухолифатда ростгўй курашда ютиш учун ҳеч қандай шанс бўлмаса, у чирийди, маргинал бўлиб қолади. Аммо, агар ҳукмрон партиянинг ҳеч қаерда ва ҳеч қачон ютқазиш шанси бўлмаса, у “бронзалашади” ва ҳаракатсиз қолган тирик организм каби, охир-оқибатда у ҳам деградацияга маҳкум бўлади.

Шунинг учун сиёсий рақобатни юқори даражаги кўтариш вақти келди.”

Бу ерда икки унсурга эътибор бериш керак дейди “Ҳаракат”нинг мухбири. Биринчидан, Дмитрий Медведев мустақил шахс, мустақил давлат арбобими? Табиий, йўқ. У Россиянинг ҳақиқий хўжайини бўлган Владимир Путиннинг қўғирчоғидир. Дмитрий Медведв ёзган нарсалар Путиннинг фикрларидир. Демак, Путин ҳам Россия янги турғунлик йилларига келиб қолганини сезишга бошлабди.

Иккинчидан, Путин ростдан ҳам сиёсий рақобат даражасини орттириш, мухолифатга кенгроқ имкониятлар бериш, яна ҳам тўғриси, Россияни яна ҳам демократлаштиришни ўйлашга бошладими? Йўқ. Собиқ КГБчи бундай ўйлаш қобилиятига ҳам эга эмас.

Демак, Путин Россия янги турғунлик йилларига келаётганини тушунишга бошлабди, аммо у, ҳамма диктаторлар каби, ўз ҳокимиятини мустаҳкамалаш орқали бу оғир шароитдан чиқиш йўлларини қидиради, натижада, Россияда бошланган турғунликни стагнацияга айланишини тезлаштиради ва унинг ўзи бу жараёнларнинг қурбони бўлади. Чунки, у ҳали ёш, Сталинга ўхшаб стагнациянинг бошланиш босқичида ҳаётдан кетиб, халқ қасосидан қочиб қутилолмайди.

Дарвоқе, Ўзбекистон президенти Ислом Каримнинг 12 норябь куни Олий Мажлисда қилган “Мaмлaкaтимиздa дeмoкрaтик ислoҳoтлaрни янaдa чуқурлaштириш вa фуқaрoлик жaмиятини ривoжлaнтириш кoнцeпцияси” номли нутқи Дмитрий Медведев айтган фикрларнинг бошқачароқ шаклда изҳор қилинишидир.

Лубянканинг одами бўлган Ислом Карим ҳам ўз хўжайини Владимир Путин каби мавжуд вазиятдан чиқишнинг йўли сифатида диктатурани мустаҳкамлаш билан овора бўлади. Аммо, унда ҳам Сталин каби, Чаушескодан фарқли ўлароқ, халқнинг қасосида қутилиб қолиш имконияти бор, чунки, у қариб қолган, халқнинг ғазаби эса, ҳали уюшмаган.