10 November 2010
04:38 -
Жорж Буш ўз вақтида Абдураҳим Пўлатдан ўрганса эди, бугун қилган ишидан нафратланмасди
Дунё оммавий ахборот воситаларининг бугунги асосий мавзуларидан бири – собиқ АҚШ президенти Жорж Бушнинг сотилишга чиққан “Қарор олиш нуқталари” (Decision Points) номли китоби ва унинг президентликдан кетгандан кейин биринчи марта интервью бериши бўлмоқда. Интервью АҚШдаги NBC News телеканали журналистларига берилган.
Китоб ва интервьюда АҚШнинг собиқ президенти жуда кўп мавзуларни тилга олган бўлса ҳам, кўпчиликнинг диққат марказида терроризмга қарши урушнинг бошланиши ва олиб борилиши, хусусан, АҚШ қўшинлари тарафидан Ироқнинг босиб олиниши билан боғлиқ бўлган масалалар туради.
Масалан, Жорж Буш тинч одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун қўлга тушган терористларга қарши қийноқлар қўлланишини оқлашга ҳаракат қилади ва террористларни бошини сувга ботириш усули орқали бир неча террористик ҳужумнинг олди олинганини гапиради.
“The Washington Post” газетасининг ёзишича, Жорж Буш Ироққа қарши уруш бошлаш учун Саддам Ҳусайин режимининг қўлида оммавий қирғин қуроллари борлиги иддаоси тўғри чиқмагач, ўзидан нафратланганини айтса-да, бу диктаторнинг йиқитилиши тўғри бўлганини урғулайди.
Шу муносабат билан “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлатнинг 2003 йил 17 март куни “Ҳаракат” сайтида эълон қилинган ва “Ҳаракат” журналининг 2003 йил март-апрель ойлари сонида (№ 2(41), 2003) эълон қилинган “Саддам Ҳусайин кетказилиши керак” номли мақоласини эслаш фойдалидир. Ироқ уруши бошланмасдан олдин ёзилган бу мақола билан “Ҳаракат” журналининг сайтимиздаги архивида танишиш мумкин.
Мақоланинг энг қисқа шаклдаги мазмуни қуйидгича: “Ироқ диктатори йиқитилиш керак, аммо баҳона сифатида у ерда оммавий қирғин қуроллари борлигини гапириш хатодир. Ироқда инсон ҳуқуқлари оммавий шаклда топталмоқда. ЕХҲТнинг 1999 йилда Истанбулда ўтказилган саммитида “Инсон ҳуқуқларининг топталиши, мамлакатларнинг ички иши эмас” деган маънода резолюция қабул қилинган. Ироқ ЕХҲТ аъзоси бўлмаса ҳам, ҳозир айнан шу принцип асосида Саддам Ҳусайинни йиқитиш лозим. Бу Ироқ учун фойдали бўлишидан ташқари, Ислом Карим каби бошқа диктаторларга ҳам яхшигина огоҳлантириш бўлади”.
Жорж Буш Ироққа қарши уруш бошлашда Абдураҳим Пўлат таклиф қилган политтехнологияни ишлатса эди, биринчидан, Ироқда оммавий қирғин қуроллари топилмагандан кейин шарманда бўлмасди, иккинчидан, дунёнинг бошқа диктаторларига яхши дарс берилган бўларди.