10 November 2010
02:07 - Футболни ривожлантириш ўқитувчиларнинг ҳамёнига зарар келтирмоқда
Қашқадарё вилояти Халқ таълими бошқармаси томонидан берилган оғзаки буйруққа асосан вилоят ўрта мактаблари ўқитувчиларининг ойлик маошларидан 35 000 – 40 000 сўм атрофидаги маблағ футболни ривожлантириш учун ушлаб қолинмоқда. Вилоят бўйлаб салмоқли суммани ташкил этадиган мазкур маблағ вилоятдаги футбол жамоалари заҳирасини ривожлантириш, ўринбосарлар таркибини шакллантириш учун сарфланади. Вилоя ХТБдагилар мазкур буйруқнинг вилоят ҳокими томонидан берилганини таъкидлашмоқда.

Ўзини футбол жонкуяри деб ҳисобловчи вилоят ҳокими Нуриддин Зайниевнинг кучи ўқитувчиларга етгани аянчлидир, дейди педагоглардан бири.