08 November 2010
22:25 - Ёшларга янги журнал: “XXI аср технологиялари”
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси болалар ва ўсмирларга мўлжалланган илмий-техникавий, маънавий-маърифий ва оммабоп “XXI аср технологиялари” журнали чиқаришга бошлади.

Расмий хабарларда айтилишича, Ўзбекистон Фанлар Академиясида бу журналнинг тақдимот маросими ўтказилган. У ерда нутқ сўзлаган Академия президенти Ш.Солиҳов, табиий, асосан президент Ислом Каримни улуғлаш билан машғул бўлган.

Журналнинг шу кунларда босмадан чиққан биринчи сонида “Технологик тараққиёт омиллари”, “Келажак мўъжизалари”, “Техноускана”, “Илмий лабораторияларда”,
“Тендошларларинг ижодидан”, “Табаррук сиймолар”, “Буюк ихтиролар тарихидан”, “Қизиққанга кенг дунё” номли мақолалар жой олибди. Хабарда айтилмаган бўлса ҳам тахмин қилиш мумкинки, у мақолларнинг ҳаммаси Ислом Каримни улуғлашдан бошланган бўлса керак. Айнан шу мақсадда журналнинг хусусиятлари ичига “маънавий-маърифий”лик ҳам киритилган.