08 November 2010
21:26 -
Тошкент вилоятида яна 10 нафар мусулмон судланмоқда
Жиноий ишлар бўйича Тошкент вилоят судида 1 ноябрь куни бошланган маҳкама жараёнида Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри ва Қибрай туманида яшайдиган 10 киши Жиноят Кодексининг 159 (конституцион тузумга тажовуз қилиш) ва 244-2 (диний экстремистик, сепаратиситик, фуедаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш ва уларда иштирок этиш) моддалари билан айбланмоқда. Бу жиноий иш шу йил 17 июнда очилган экан. Айбномага кўра, айбланувчилар 2007 йилдан бошлаб Чирчиқ шаҳридаги "Амир ўғли Ҳасанбой” масжидида шу масжиднинг имоми Баҳтиёр Маҳаматов билан биргаликда домий йиғилишлар ўтказиб, “Ҳизб-ут Таҳрир”, “Ваҳобийлик” ва Исломнинг бошқа йўналишлари билан боғлиқ масалаларни муҳокам қилишар экан.
Бу ҳақда хабар тарқатган Мустақил Ҳуқуқ Ҳимоячилари Гуруҳининг раҳбари Суръат Икромнинг билдиришича, маҳкама жараёни очиқ деб эълон қилинган бўлса ҳам, унга ҳар бир айбланувчининг 2 яқин одамига киришга рухсат берилган. Айбланувчилар тергов давомида ўз айбларини тан олишган, аммо ҳозир уларда воз кечиб, тергов протоколларига мажбуран қўл қўйишганини айтишмоқда эмиш.
Айбланувчилар судга 12 қуролланган аскар ва 20 миршабнинг назорати остида олиб келинмоқда.