07 November 2010
02:25 -
Сирдарёда педофилдан жабрланганлар даъвосидан воз кечишган
Шу йилнинг 19 июлидаги хабарларимизда Гулистон шаҳар суди томнидан Илҳом Мирзакаримов исмли шахс педофилияда айбланиб, ҳибсга олингани ҳақида хабар қилгандик. Унинг қурбони бўлган 9 яшар боланинг аҳволи яхши эмаслигини баён этгандик. Кейинги хабарларимизда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг зўрлаш моддаси билан айбланган шахс устидан маҳкама бошланганини айтгандик. Олинган сўнгги хабарга кўра, жабрланувчилар зўровоннинг яқинлари билан келишишган ва ўз фарзанди номуси эвазига муайян даражада манфаатдор бўлишиб даъволарини қайтариб олишган.
Педофилга нисбатан эса, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган, дейди мухбирларимиз.
Педофилга нисбатан эса, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган, дейди мухбирларимиз.