04 November 2010
04:10 -
Исроил филистинликларга давлат қуриш имконияти берилмаслигини ниҳоят очиқча гапирди
Исроил Ташқи ишлар вазири Авигдор Либерман БМТ, Россия, АҚШ ва ЕИдан иборат “Яқин Шарқ квартетини” филистин-исроил конфликтини ечишга ҳаракат қилишдан воз кечишга чақирди. “Бизнинг филистинликлар билан муаммоларимизнинг ечими учун энг яхши йўл – бу “квартет” бизнинг борлигимизни ҳам унитишидир” дебди у бугун Иерусалимда.
Авигдор Либерманга кўра, Исроил ҳозир филистинликлар билан иқтисод ва хавфсизлик масалалари бўйича ҳамкорликни ривожлантириш керак. Сиёсий қарорлар кейинги авлодлага қолдирилиши лозим.
Табиий, вазирнинг фикри Исроил мамлакатининг фикри эмас, аммо Авигдор Либерман бундай жиддий баёнотини ҳукуматнинг розилигисиз қилганига ишониш ҳам мумкин эмас. Агар бу фикр Исроил ҳукуматининг ҳам фикри бўлса, яқин орада Филистин давлати тузилмайди.