04 November 2010
03:24 - Одамлар яна қиморга, тўғрироғи, лотереяга муккасидан кетди
Мамлакатимизда шу кунларда турли туман лотереяларнинг тиражлари мавсуми бошланди. Оммавий ахборот воситаларидаги реклама роликларининг салмоқли улушини ташкил этаётган лотереялар тарғиботи кўпчиликни ақлдан оздирмоқда.

Лотерея ўйинларига муккасидан кетган юртдошларимиз бундан бир неча йил аввалги воқеаларни эсдан чиқарган кўринади. Яъни, 4-5 йил аввал ҳам шундай жараён содир бўлган, натижада жуда кўплаб лотрея ишқибозлари чув тушишган, “Омад қувончи”, “Бахтли воқеа” сингари лотто ўйинлар ташкилотчилари турли йилларга қамалиб кетишганди.