01 November 2010
06:48 - Бу дунёга нима бўлди ўзи: 5 соатлик чақалоқни кўчага ташлаб кетишди
Туркиянинг Сиваш шаҳридаги маҳаллардан бирида яшайдиган аёл кечаси соат бирлар атрофида тасодифан кўчага чиқиб, уйига яқин бир жойда каттагина сумка ичидан келаётган йиғлашми инграш каби овозни эшитиб, сумкани очибди. Унда жажжи чақалоқ ётарди.

У аёл чақалоқни уйига олиб келиб, кейин “Тез ёрдам”га телфон қилибди, келган амбулансда чақалоқ Универистет касалхонасига олиб кетилибди. Докторларнинг айтишича, туғилганига 5-6 соат бўлган чақалоқнинг киндаги ҳам кесилмаган экан.

Нима бўлса ҳам, ҳаёти бу шаклда бошланган ширингина чақалоқнинг келажаги бахтли бўлсин.