01 November 2010
06:05 - Эстония ҳукумати раҳбари Андрус Ансип Тошкентга келди
Кеча Эстония Республикаси Бош вазир Андрус Ансип бошчилигидаги мазкур мамлакат делегацияси юртимизга келди. Унинг келиши ҳақида эстон оммавий ахборот воситалари аввалдан хабар қилган эди. Ўзбек матбуотида мазкур ташриф бўйича бирор маълумот бўлмаса ҳам делегация ташрифини кўчаларга осиб ташланган Эстония давлат байроғидан билиш мумкин эди. Андрус Ансипни президент Ислом Карим ва бош вазир Шавкат Мирзиёевлар қабул қилиши кутилмоқда.

Кун тартибига кўра, эстонлар Ўзбекистон расмийлари билан хавфсизлик, Афғонистон масалаларини муҳокама қилади. 4 кунлик ташрфи дориасида бизнес-форум ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.