31 October 2010
20:49 -
Тошкентда 4 кун халқаро саноат ярмаркаси ва кооперцион биржа ишлади
26-30 октябрь кунлари Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ”да IV Xaлқаро саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржа иш олиб боргани расмий хабарлардан маълум. Табиий, Ўзбекистондаги ҳамма нарса каби, бу тадбир ҳам президент Ислом Каримнинг ташаббуси билан бошланган.
Бу халқаро форумда 71 мамлакатдан 650 чет эл ширкатининг вакиллари ва Ўзбекистоннинг 700 корхона ва компанияси иштирок этган.
Форум доирасида турли тарафлар ўртасида 2,6 трлн сўмлик шартномалар имзоланган. Валютада имзоланган шартномалар 3 млрд доллардан ортибди. Ўтган йили шартномаларнинг ҳажми 2 трлн сўм ва $2,3 млрд бўлгани ҳам билдирилмоқда.
Шартномалар қандай мол, маҳсулот ёки хизматларга доир эканлиги хабарларда мутлақо тилга олинмайди.