31 October 2010
21:14 -
Украинада бўлаётган маҳаллий сайловлар демократик мухолифатнинг аҳволини кўрсатиши керак
Маълумки, 8 ой аввалги президент сайловида мағлубиятга учраган зарғалдоқчилар қайтадан оёққа туриш учун ҳаракат қилмоқдалар. Лекин, улар ҳали ҳам тарқоқ, яқин орада бирлашадиганга ҳам ўхшамайдилар. Айнан шу сабабдан бугун ўтказилаётган маҳаллий сайловларнинг натижаси ўта муҳимдир.
Руспараст Регионлар Партиясининг лидери Виктор Янукович президент бўлиб сайланганч, парламент ҳам тамомийла бу партиянинг назорати остига ўтган. Виктор Янукович Украина Европага яқинлашиш сиёсатидан воз кечмаганини чарчамадан такрорлашига қарамасдан, амалда у Россия билан бирлашиш йўлида иш олиб бормоқда, Украинада эндигина оёққа туриб келаётган демократик анъаналарни оёқ ости қилмоқда, сўз эркинлигини бўғмоқда.
Агар бугун зарғалдоқчилар кўзга кўринарли натижаларга эришолмаса, демократик мухолифатнинг аҳволи яна ҳам оғирлашади. Тўғри, аёнчли аҳвол уларнинг бирлашиш йўлидаги ҳаракатларини тезлаштириши мумкин, лекин улар кеч қолган бўлса, ҳозир айнан шундай кўринмоқда, мухолифатнинг сиёсий саҳнадаги таъсир кучи узоқ вақтга йўқ бўлади.