31 October 2010
19:35 -
Cенсация: Туркия Исроилни ўзига хавф солувчи асосий давлат деб белгилабди

Энди Туркияга хавф солувчи асосий давлат деб Исроил ҳисобланади.
Айни замонда, Қизил рўйхатдан Сурия, Болгария, Грузия, Арманистон ва Эрон олиб ташланган. Аввал бу рўхатнинг бошида айнан Эрон турарди.
Табиий, Юнонистон бу рўйхатдаги анъанавий ўрнини сақлаб қолган.
Эслатиб ўтиш керакки, дейди “Ҳаракат” мухбири, аввалари Исроил ва Туркия муносабатлари жуда илиқ эди, айниқса ҳарбий алоқлар яхши йўлга қўйилганди. Масалан, Исроил ҳарбий учувчиларининг машғулотлари Туркия осмонларида ўтказиларди. Бу мамлакат билан алоқалар бундан бир неча ой аввал Исроил ҳарбийлари Ғазога инсоний ёрдам олиб кетаётган турк кемасига ҳужум қилиб, 9 кишини ўлдиришгандан кейин бузилди.