31 October 2010
01:26 - АҚШнинг шатллари ўрнини бир-икки йилга русларнинг бир марта ишлатиладиган кемалари олмоқда
Америкаликлар янги авлод фазовий шатлл кемалари устида ишлашнинг охириги босқиқчига келиб, аввалги авлод шатлл кемаларидан воз кечишга бошлашгани ҳазир ҳамага маълум. Шу ўтиш даврида, ҳозир ер атрофида учиб юрган Халқаро Фазовий Станция (ХФС) билан алоқа қилиш учун русларнинг бир марта ишлатиладиган кемаларидан фойдаланишга келишилган.

Бугун шу программа асосида учирилган русларнинг «Прогресс» юк кемаси ХФСга туташтирилди. Рус ахборот агентликларининг билдиришича, алмисоқдан қолган «Прогресс» кемаси автоматик режимда ХФСга туташолмагач, Станция ичидаги рус космонавтларидан бири Александр Калерин уни узоқдан бошқарадиган система воситасида ХФСга туташтирибди.

Дарвоқе, ҳозир ХФСда уч рус космонавти (Александр Калерин, Олег Скрипочка, Федор Юрчихин) ва уч АҚШ астронавти (Шеннон Уокер, Дуглас Уилок, Скотт Келли) ишлашмоқда.