31 October 2010
00:50 - Қоқшолга қарши эмлаш айрим болаларга қимматга тушмоқда
Шу кунларда мамлакатимизда қоқшолга (полимелит) қарши эмлашнинг сўнгги босқичи ўтаркан, тиббиёт ходимларининг малакасизлиги ва маъсулиятсизлиги оқибатида кўплаб болалар шифохонага етказилмоқда. Вакцина меъёрларининг ошириб юборилиши натижасида болаларда заҳарланиш, бош оғриғи ва қайд қилиш ҳолатлари кузатилиб, уларнинг кўпчилиги шифохоналарга ётқизилган.

Ялпи миллий эмлаш кампаниясининг ана шундай қурбонларидан бирининг таъкидича, унга мактабга келган шифокорлар тўрт томчи (аслида икки томчи эмдори берилиши лозим - Ҳаракат) полимелит вакцинаси ичиришган. Оқибатда ўқувчи Тошкент шаҳар Шошилинч Тез Тиббий Ёрдам марказига келтирилди. Афсуски, у эмлаш кампаниясининг ягона қурбони эмаскан, шифохонага турли ёшдаги болалар ана шундай шикоят билан келишган.