28 October 2010
04:33 - Нурсултон Назарбой Бельгиядан кейин Францияга ташриф буюрди, Ислом Карим Қатарлик вазир билан овора
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбой Брюсселда ЕИ ва НАТО раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиб бўлгач, расмий ташриф билан Францияга келди.

У Парижда қозоқ-француз бизнесс-форумининг очилишида нутқ сўзлади, умумий миқдори 2 млрд доллардан кўпроқ бўлган турли шартномаларнинг имзоланишига эришди, Франция президенти Никола Саркози билан учрашди, дейилади, Казинформ агентлигининг хабарларида.

Саркози-Назарбой учрашуви пайтида евросиё ва минтақавий хавфсизлик масалалари, Афғонистон ва Қирғизистондаги воқелар муҳокама қилинибди. Айниқса Қирғизистондаги воқеаларнинг муҳокамаси ўзбеклар учун ҳам жуда муҳим, аммо хабарларда ҳеч қандай тафсилотлар йўқ.

Яна бир марта такрорлашга мажбурмизки, Марказий Осиёда асрлар бўйлаб асосий роль ўйнаган ўзбеклар Ислом Карим раҳбарлигида тарихий йўлларнинг чеккасига чиқиб қолар экан, Қозоғистон президенти ўз мамлакатини нафақат Марказий Осиё, балки, бутун Еросиёда етакчи мамлакатлардан бирига айлантириш учун урунмоқда.

Ўзбекистон бундай “лидердан” қанча олдин қутилса, шунча яхши бўларди. Дарвоқе, режимбоши ҳам бекор ўтиргани йўқ. У кеча Қатар энергетика ва саноат вазири Абдулла бин Ҳамад ал-Атияни қабул қилди.