28 October 2010
04:20 -
Ўзбекистон “Экоҳаракат”чилари АҚШда ҳаракат қилмоқда
Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакилларидан иборат делегация АҚШга сафқар қилиб, у ерда маҳаллий ноҳукумат ташкилотлари, АҚШ Конгреси ва Давлат депаттаменти доирасида бир қатор учрашувлар ўтказмоқда. Ҳаракат матбуот хизматига кўра, Ўзбекистон парламентининг яшиллар фракцияси вакиллари мамлакатимиздаги табиатни муҳофаза қилиш сиёсати, экоҳаракатнинг бугунги фаолияти сингари бир қатор безарар мавзуларда чиқишлар қилишмоқда. Ҳукуматнинг сиёсий буюртмаларини адо этиб, Роғун ГЭСи, Оролнинг қуриши сингари ибтидоий масалаларни маҳаллий ҳамкасблари билан гўёки кенгашмоқда. Делегацияга Ҳаракат раиси Борий Алижонов етакчилик қилмоқда.