24 October 2010
12:43 -
АҚШдаги радиостанция учоққа ўтираётган ҳар бир мусулмонда террористни кўраётган таҳлилчисини ишдан ҳайдади
Қисман давлат бюджетидан ҳам молиявий ёрдам оладиган National Public Radio (NPR) радиостанцияси ўз таҳлилчиси Хуан Уильямсни учоққа ўтираётган мсулмонларни кўрганда қўрқишини айтгани учун ишдан ҳайдади. Табиий, у ҳар бир мусулмонни потенциал террорист деб ҳисоблашини билдиргани учун ишдан отилган. Маълумки, ҳозир ҳокимият демократлар қўлида, улар эса бундай ҳассос мавзуларда эҳтиётроқ бўлиш сиёсатини олиб бормоқдалар. “Эҳтиётлик”ни эплай олмаган таҳлилчининг демократларнинг таъсири бор бўлган оммавий ахборот воситасидан ҳайдалиши мантиқли кўринмоқда.
АҚШдаги Исроил лоббисига яқин деб ҳисобланадиган Fox News телеканали дарҳол Хуан Уильямсга уч йилга $2 миллионлик контракт таклифини берди, таклиф қабул қилинди.
АҚШдаги Исроил лоббисига яқин деб ҳисобланадиган Fox News телеканали дарҳол Хуан Уильямсга уч йилга $2 миллионлик контракт таклифини берди, таклиф қабул қилинди.