24 October 2010
12:19 - Кўр-кўрни қоронғида топди: Ўзбекистон Куба билан сиёсий маслаҳатлашувлар қилмоқда
“Жаҳон” ахборот агентлиги томонидан тарқатилган хабарда таъкидланишича, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг номи очиқланмаган мулозимлари Москвада Куба элчиси Хуаном Вальдесом Фигеро билан учрашиб, икки мамлакат ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, сиёсий-иқтисодий ва савдо масалаларида алоқларни кенайтириш масаласида кенгашибди. Шу боисдан икки мамлакат Ташқи ишлар вазирликлари билан сиёсий маслаҳатлашувларни йўлга қўйишга келишилибди.

Шунингдек, дунёнинг қора рўйхатларидаги бу икки мамлакат Афғонистон ва минтақадаги хавфсизликни таъминлаш бўйича бир ёқадан бош чиқаришга аҳд қилишибди. Куба элчиси делегациямиз томонидан мамлакатимизнинг улкан салоҳияти ва имкониятлари билан таништирилган. “Куба бизнинг позицияларимизни доимимй қўллаб келади. Масалан, БМТнинг 61-сессияси (2006 йил) ва 63-сессияларида Марказий Осиё миқтақасини ядродан холи зона деб топиш ҳақидаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаган” дейди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мулозими.

Хабарнинг энг қизиқ жойи, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатда қандайдир позицияси борлиги айтилишидир.