24 October 2010
11:53 -
Европа Иттифоқи мулозими Тошкентга келган
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги орадан икки кун ўтиб, яъни кеча тарқатган хабарда айтилишича, 21 октябрь, жума куни Тошкентга Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Пьер Морель келган ва қатор маҳаллий расмийлар билан музокаралар ўтказган. Бироқ хабарномада меҳмоннинг Қирғизистон ҳодисалари, Афғонистон ва бошқа масалалар борасида Ўзбекистоннинг позициясидан қониқаётгани ҳақидаги мужмал маълумотлардан бошқа нарса йўқ. Тошкентдаги музокаралар конкрет мавзулари, расмий шахслар исми-шарифлари тилга олинмаган.
Евромулозимнинг фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашуви ҳақида ҳам бирор маълумот мавжуд эмас.
Қирғиз оммавий ахборот воситаларининг хабаридан маълумки, Пьер Морель 21 октябрь куни эрталаб Бишкекда эди. У жуда эҳтиётлик билан бўлса ҳам, ҳарҳолда, Қирғизистонда аҳвол барқарорлашиб бораётгани, ЕХҲТнинг полиция маслаҳатчилари бу ерда фаолият олиб боришлари мумкинлиги ҳақида баёнотлар берди.
Кўринишидан, ЕИ мулозими Тошкентга Бишкекдан келган.