21 October 2010
03:41 - 21 асрда Ислом дунёси: Покистонлик йигит икки хотинга бараварига уйланди

Бу мамлакатнинг шариатга асосланган қонунлари бўйича, ҳар қандай эркак расман бир неча хотинли бўлиш мумкин.

 

Покистоннинг шарқидаги Мултон шаҳарчасида яшайдиган 23 ёшли Ашар Ҳадри шу қонундан фойдаланиб, бир кунда икки хотинли бўлди. Хотинларнинг бири – Румана Аслам 23 ёшда, иккинчиси – Ҳумайра Қосим 28 ёшда экан.

Матбуотда берилган хабарларга кўра, Ашар ўз тенги бўлган Руманага севгани учун, ўзидан 5 ёш катта бўлган Ҳумайрага оиласининг талаби билан уйланибди.