20 October 2010
22:23 - Одамлар Марсда юришга тайёрланмоқда, Туркияда ҳали ҳам ҳижоб жанжали
Бу мавзуни сайтимизда кўп марта ёритдик. Ҳижоб атрофидаги жанжаллар давом этаркан, яна бу ҳақда ёзишга мажбурмиз.

Туркияда саккиз йилдан бери ҳокимиятда исломий илдизлари чуқур бўлган Адолат ва Тараққиёт Партияси ўтирибди. Бу вақт ичида давлат тузулмалари бу партиянинг тарафдорлари, яъни жамиятда Исломнинг ролини оширишни истаган кадрлар билан тўлатилди. Энди улар ўз мақсадлари йўналишида амалий ишлар қилишга интилаётганлари табиийдир.

Отатурк замонидан бери дунёвий бўлган бу мамлакатда дунёвийчилик тарафдорлари ҳам кўп. Кўринишидан, бундан кейин бу икки кесим - исломчилар ва дуёвийлик тарафдорлари ўртасидаги жанжаллар оммавийлашаверади.

Турк матбуотидан маълум бўлишича, Юксак Таълим Кенгаши (мамлакат олий ўқув юртларини бошқарувчи орган) Университетларга кириш имтихонлари топширишга қизлар ҳижоб билан киришлари мумкинлиги ҳақида қарор чиқарибди. Мамлакатнинг Бош прокурори дарҳол баёнотнома тарқатиб, жамоат жойларида диний кийимларда бўлиш қонунлар билан тақиқланганини эслатиб, бу қарорни бекор қилишни талаб қилибди.

Хуллас, шунақа гаплар. Одамлар Марсда юриш учун тайёрланмоқда, мусулмонлар ҳижоб билан овора.

Аввалари ҳам сайтимизда ёзилганидек, Исломнинг фарзларидан бири - Каъбага қараб номоз ўқиш талаби, ер думалоқ бўлгани учун, бажариб бўлмайдиган нарса. Бундан ташқари, мусулмонларнинг маълум бир қисми ҳамма имкониятлари бўлишига қарамасдан, бошқа бир фарзни бажариш учун, Ҳаж қилолмайди.

Шундай экан, яъни Қуръоннинг ерни думолоқлигини ҳам биламаган Ислом уламолари тарафидан қилинган мақвуд тафсирига кўра, Исломнинг фарзлари деб ҳисобланадиган амаллар савол остида қолаётган пайтда, Исломда ислоҳотлар қилиш ўрнига, мусулмонлар ҳеч аҳамияти бўлмаган ҳижоб каби нарсалар билан овора эканлиги кулгили.

Ислом дунёсининг ҳаммадан орқада эканлиги шу мантиқсиз ишларимизнинг натижасидир.