23 July 2010
05:42 - Евродавлатларда ҳижобга қарши Парламентда, Ўзбекистонда эса кўчада кураш бормоқда
Қатор евродавлатлар, хусусан, Франция, Бельгия, Испания парламентларида ҳижобга қарши кураш ҳуқуқий майдонда авжига минган бўлса, Ўзбекистонда кўчалар, жамоат жойлари, корхона ва ташкилотларда кучайтирилди.

Рўмол ўраган аёллар, диний либосдаги кишилар куппа-кундузи миршаблар томонидан ушлаб кетилиб, маҳкамаларга тортилмоқда. Дастлаб бир марта огоҳлантирилган шахсларга энг кам иш ҳақининг икки баравари 76 000 сўм атрофида жарима солинади, бу ҳолат такрорлангач жарима миқдори яна оширилади. Кейинги сафар эса бундайлар 15 кунлик қамоқ билан жазоланади.

Ҳозирча мухбирларимиз қамоқдан ўтириш ҳолатига гувоҳ бўлишмаган, бироқ жарима билан қутулганларнинг кўпи билан суҳбатлашишган.