19 October 2010
01:46 -
Брюсселда Орол денгизи муаммоларига бағишланган конференциянинг ҳеч қандай фойдаси бўлмайди
Бу шаҳардаги Еропарламент биносида “Орол денгизининг экологок фалокати. Қуриётган денгизни сақлаб қололамизми?” номли конференция ўтказилди деб хабар беради UzDaily.uz сайти Ўзбекистон экологик ҳаракатининг матбуот хизматига асосланиб. Ўзбек расмий хабарчилигининг аҳмоқона принципларидан бирига кўра, бу тадбир қачон бўлгани айтилмайди. Ҳарҳолда, шу кунларда бўлса керак.
Конференция БМТ, Европарламент, Еврокомиссия ва ЕХҲТнинг ёрдами билан ташкил қилинган экан.
Конференция қатнашчилари, уларнинг ичида Ўзбекистон экологик ҳаракатининг раиси, Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг вице-спикери Бори Алихонов, Еврокомиссиянинг Марказий Осиё ва Кавказ бўйича махсус вакили Пьер Морель ҳам бор, “Бирлик” халқ ҳаракати бундан 20 йил аввал гапирган гапларни айтиб, йиғи-сиғи қилишибди ва тарқалишибди.
Дунёнинг катталиги бўйича тўртинчи буюк кўли қуриб бораётганини шундоқ ҳам ҳамма билар эди. Конференциянинг мақсади нима бўлганини хабардан тушуниб бўлмайди.