16 October 2010
17:10 -
Туркманбоши-2 Ашхободда “Оғузкент” меҳмонхонасини очди

Қайси мамлакатдан эканлиги ёзилмаган “Буиг” ширкати томонидан қурилган, аммо анчагина дидсизлиги расмдан ҳам кўриниб турган улкан меҳмонхонада 299 номер бор, улардан 14 таси президент-классидаги номерлар, бундан ташқари, Туркманбоши-2 учун алоҳида номер ажратилган. Иншоотнинг томида вертолетлар учун майдонча ҳам қурилган. Постки қаватларда Конгресс-хол, турли музокаралар олиб бориш учун зал ва хоналар бор. Кираверишга туркманларнинг биринчи подшоҳи Оғуз Хон, унинг 6 ўғли ва Туркманистон тарихини намойиш қилувчи жуда катта барельеф ўрнатилган. Бу барельефнинг тафсилотлариини улуғлаш расмий хабарда 2 саҳифача жой олади.
Хуллас, Ашхободда Ўзбекистон режимбошиcи ҳавасидан касал бўлиб қоладиган яна бир нохуш воқеа бўлибди. Ислом Карим Туркманистонга 19-20 октябрь кунлари расмий ташриф билан бориш маълум. Ишқилиб, омон-эсон бориб келсин.